Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи тўғрисида

2018-07-10 | Сиёсат

2018 йилнинг 8-9 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Кабул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салаҳиддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Афғонистондаги вазият ҳамда тинчлик жараёни, мамлакатни янада ривожлантириш масалалари бўйича кенг миллий бирдамликка эришиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев томонидан Кабул шаҳрида Афғонистоннинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни тадбиқ этиш, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон иқтисодий кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться