Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2018-07-12 | Сиёсат
2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Минтақа муаммоларини муҳокама қилиш чоғида алоҳида эътибор 2018 йил 27 март куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларацияси қоидаларини амалга оширишга қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти