Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманистон Элчиси билан учрашув
2018-08-02 | Сиёсат
2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириевни қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Вазир Туркманистон Элчиси мамлакатимизда фаол ва сермаҳсул фаолият юритганини қайд этди ҳамда бугун икки давлат раҳбарлари раҳнамолигида сифат жиҳатдан янги стратегик шериклик даражасига кўтарилган ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги унинг қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
Шири Шириев, ўз навбатида, Ўзбекистон томонига ўзининг Элчи сифатидаги самарали фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги