Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2018-08-01 | Сиёсат
2018 йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Доимий алоқалар тусини олган амалиёт доирасида томонлар икки томонлама муносабатларнинг, жумладан бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш ва халқаро майдонда ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги