Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий пресс-клубда бўлиб ўтган брифинг тўғрисида

2018-07-26 | Сиёсат

2018 йилнинг 25 июль куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг таклифига биноан Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Миллий пресс-клубда «Ўзбекистонда диний эркинликларнинг янги даври» мавзусида махсус брифинг ўтказди.

Вазир Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбари Акмал Саидов, Адлия вазири Русланбек Давлетов ўз нутқларида таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи мамлакатимизда яшаётган турли дин ва конфессионал гуруҳларга нисбатан бағрикенглик ва ҳурмат билан муносабатда бўлинганидан дарак беради.

Брифинг қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида диний эркинликларни таъминлаш ва маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимизда 140 та миллат, 16 та конфессия вакиллари тинчлик ва тотувликда яшаб, улар давлатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Миллий пресс-клуб мажлисида иштирок этган журналистлар, экспертлар, сиёсатшуносларнинг саволларига ҳам жавоб берди.

Брифингда Америка томонидан АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё бўйича директори Ж.Колберт, Глобал жалб этиш институти президенти Ж.Чен, Вашингтон Университети профессори К.Сайпл нутқ сўзлашди.

Брифингда шунингдек АҚШ маъмурияти, Конгресс, эксперт-таҳлил ва ишбилармонлик доиралари, диний ва бошқа ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться