Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словакия Элчиси билан учрашув

2018-07-26 | Сиёсат

2018 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон-Словакия кун тартибининг асосий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражалардаги ҳамкорликни, жумладан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми мавжуд салоҳиятларга мос келмаслиги таъкидланди ҳамда уни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, 27-28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” вазирлар учрашуви натижалари ҳамда кейинги форумни ўтказиш санаси ва жойи юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться