Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВнинг 2018 йил 1-ярим йиллигидаги консуллик фаолияти тўғрисида

2018-07-26 | Сиёсат

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан 186 128 та консуллик ҳаракати амалга оширилди (2017 йил биринчи ярмида – 173 941).

2018 йилнинг мазкур даврида чет эл фуқароларига 131 535 та кириш визаси (2017 йил биринчи ярмида – 123 360) берилди, 16805 та Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификати расмийлаштирилди, 3117 та биометрик паспорт берилди, ФҲДЙга доир 6371 та ҳаракат амалга оширилди, фуқаролик масалаларига доир (фуқароликка қабул қилиш, чиқиш, йўқотиш ва тегишли эмаслик) 7844 ариза қабул қилинди.

Энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон (21870), Тожикистон Республикаси (16567), Россия Федерацияси (14421), Қозоғистон Республикаси (14083) ва Хитой Халқ Республикасидаги (10882) элчихоналарида амалга оширилди.

Чет эл фуқароларининг мамлакатимизга келишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5326- сонли 3.02.2018й.даги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 2018 йил 10 февралдан эътиборан 7 та давлат – Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Цингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди.

Ушбу фармон билан 2018 йил 10 февралдан бошлаб 39 та давлат фуқаролари учун туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини киритилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни такомиллаштириш чораларини амалга ошириш доирасида 2018 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудида Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Қозоғистон ҳудудида Алмати ва Актау шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси бош консулхоналарини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться