Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси билан учрашув тўғрисида

2018-07-27 | Сиёсат

2018 йилнинг 25 июль куни Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли билан учрашди.

Суҳбат чоғида ҳар тарафлама ўзбек-америка мулоқотини ривожлантириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ парламентарийлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон раҳбари билан учрашган конгрессменлар гуруҳи таркибида бўлган Трент Келли Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий тенденцияни қўллаб-қувватлашга қизиқишини тасдиқлади.

Конгрессмен Ўзбекистон ва АҚШ, жумладан ўзи сайланган Миссисипи штати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Истиқболли йўналишлардан бири сифатида пахтачилик, қишлоқ хожалигига кадрлар тайёрлаш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш қайд этилди.

Музокаралар давомида алоҳида эътибор парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилди. Конгресс делегациясининг Ўзбекистонга 2017 йил ноябрдаги ташрифига раҳбарлик қилган конгрессмен Трент Келли Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари ўртасидаги ташрифлар алмашинуви амалиётини давом эттириш, шунингдек, икки мамлакат қонунчилик органларида дўстлк гуруҳларини яратиш орқали долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться