Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Давлат департаментидаги учрашув тўғрисида
2018-07-30 | Сиёсат
2018 йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Эллис Уэллс билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан «C5+1» шаклидаги муносабатларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, аввало Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, таълим ва маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти