Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегациясини қабул қилди

17.05.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегациясини қабул қилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув

17.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти ШҲТ Бош котиби билан минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

17.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минни қабул қилди.

Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви тўғрисида

16.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Душанбе шаҳрида ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

16.05.2022СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Фарғона шаҳрида янги массив қурилмоқда

13.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиш майдонида бўлди.

Шавкат Мирзиёев: Ўқиш, изланишга ҳеч қачон кеч эмас

13.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида очилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.

Асосий эътибор ривожланиш стратегиясини амалга оширишга қаратилмоқда

13.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг жорий йилнинг 1-чорагида айрим бандлари ижроси тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Президент: Фарғонадан катта натижалар кутамиз

13.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашув

13.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 13 май куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.

Туманларда енгил саноат корхоналари барпо этилмоқда

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси аъзолари билан учрашув тўғрисида

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) раҳбарияти ва аъзолари билан учрашув ўтказди.

Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиш давом эттирилади

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 11 май куни ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг бўлажак йиғилиши тўғрисида

11.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 12-13 май кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Тошкент шаҳрида ШҲТ Халқ дипломатияси форуми бошланди

11.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 11 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги доирасида “Халқ дипломатияси – тараққиёт учун ўзаро англашув” мавзусида ШҲТ Халқ дипломатияси форуми ўз ишини бошлади.

Италия ҳукумати Махсус вакили билан музокаралар тўғрисида

11.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Рим шаҳрида Италия Республикаси ҳукуматининг Афғонистон ва Яман бўйича Махсус вакили Жанфранко Петрутселла билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро бўлажак сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

10.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 11 май Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15 давраси бўлиб ўтади.

Президент: Маҳалла ҳақиқий куч бўлаяпти

10.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида барпо этилган “Уч авлод боғи”ни бориб кўрди.

Гонконг коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари билан ўзаро истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

07.05.2022Сиёсат

БМТ Тараққиёт дастурининг Сингапурдаги Глобал дастури ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари кўмагида Агентлик раҳбарияти ҳамда Гонгонг Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил қилинди.