Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Покистон Элчиси билан учрашув

17.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саййид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.

Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга боради

14.06.2022СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади

13.06.2022СиёсатМанба: ЎзА

2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш умуммиллий аҳамиятга эга

10.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Япония етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар

09.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Сувдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимот қилинди

09.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни сув омборларини модернизация қилиш ҳамда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди.

Хизматлар соҳасидаги натижалар таҳлил қилинди

08.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон делегациси “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этади

07.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 8 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини чуқурлаштириш механизмлари кўриб чиқилди

07.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг билан музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

06.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президентлар Хивани зиёрат қилди

03.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Ўзбекистон саноат маҳсулотлари тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди

03.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон Хива гилам комбинатида бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенгайтирилган музокаралари бўлиб ўтди

02.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг музокаралари икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

02.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.

Тожикистон етакчиси тантанали кутиб олинди

02.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кўксаройда Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Тожикистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келади

01.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ўзбекистон-Финляндия ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

27.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўнинчи давраси бўлиб ўтди.

Миср Халқаро ҳамкорлик вазирлигидаги учрашув тўғрисида

27.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Миср халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Шерихан Бихейт хоним билан учрашди.