Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Электр техникаси саноатини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

06.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

29.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди.

Одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси

29.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Туризмни ривожлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди

27.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Швеция Элчиси билан учрашув

26.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Шветсия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазири билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

26.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.

Қашқадарёдаги долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш йўллари кўрсатиб ўтилди

22.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.

Финляндия Элчиси билан учрашув

19.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Хелсинки шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Илкка Ряйсяненни қабул қилди.

Таълим ва маданият масканлари лойиҳалари кўриб чиқилди

19.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Аҳоли фаровонлиги ва тадбиркорлик ривожига қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди

15.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 апрель куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хизматлар сифати ва қамровини ошириш вазифаси қўйилди

15.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Фармацевтика тармоғидаги кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди

13.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

“Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент шаҳридаги 102-заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида юртимиздаги шундай ижтимоий муассасалардаги шароитларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент мактаб-интернатни бориб кўрди

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўрди.

Президент маҳалладаги ўзгаришларни кўздан кечирди

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди.

Ислом цивилизацияси маркази - халқимизнинг маънавий қудрати тимсоли

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага яна ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бош прокуратура масъуллари Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашди

08.04.2022СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Рон ван Руден бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

08.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 8 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.

Инсон қадрига қаратилган масалалар ижроси кўриб чиқилди

07.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни ички йўлларни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.