Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегациясини қабул қилди

2022-05-17 | Сиёсат

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегациясини қабул қилди.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, учрашувда Озарбайжон тарихий, тил ва маданий муштаракликлари билан боғланган қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш динамикаси юқори баҳоланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Спикер Нуриддинжон Исмоилов Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиевга 28 май – Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться