Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди.
Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий мартабали дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, хусусан, Ўзбекистоннинг БМТ шафелигида Ўзбекистон билан чегарадош Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш мақсадида кўп функцияли транспорт-логистика хабини яратиш ташаббуси муҳимлиги ва ўз вақтида амалга оширилганини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги