Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Асосий эътибор ривожланиш стратегиясини амалга оширишга қаратилмоқда

2022-05-13 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг жорий йилнинг 1-чорагида айрим бандлари ижроси тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мулоқотда Вазирликнинг масъул бошқармалари раҳбар ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2017-2021-йиллар мамлакатимиз учун муҳим давр бўлгани таъкидланди. 5 йил давомида иқтисодиётни шакллантириш, глобал ташаббусларни илгари суриш, ўткир ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, энг яхши тажрибага таяниб, замонавий амалиётларни жорий этиш, тармоқларни ривожлантириш ва турмуш даражасини ошириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Ушбу муҳим устувор йўналишлар ислоҳотларнинг иккинчи босқичида ҳам дастуриламал сифатида қабул қилинди. 2022 йил январь ойида тўлиқ янгиланган дастурий ҳужжат, бутунлай бошқа тенденцияларга асосланган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси” қабул қилинди. Ҳужжатда жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда кенг қўламлилик ва самарадорликка ҳамда эзгу шиор - инсон қадри ва манфаатларини қадрлашга устуворлик берилган.

Бу устуворликларнинг барчаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилиши учун аллақачон туртки бўлмоқда. Хусусан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига давлат дастурининг 42 та банди ва кичик бандларини бажариш, шу жумладан 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Ҳукумат комиссиясининг 3 та баённомасини, 1та комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, 22 та комплекс тадбир ва ташаббусларни амалга ошириш юклатилган.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Дастурнинг 8 банди тўлиқ амалга оширилди. Хусусан, бандлардан бири асосида Стратегиянинг 22-мақсади доирасида фармацевтика саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни кўзлаб “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери негизида биотехнологик кластер ташкил этиш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, бюджет ва корпоратив буюртмачиларни тармоқлараро саноат ярмаркаларида иштирок этишга кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирларини белгилаб берувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги “2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топди. Ҳужжатнинг мақсади ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари ва республика саноат ярмаркасини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.

Шу билан бирга, геология-қидирув ишлари ҳажмини тубдан ошириш, соҳага хусусий инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш бўйича Стратегиянинг 23-мақсади доирасида Вазирлик томонидан республикада мавжуд углеводород конларида, шу жумладан “Ўзбекнефтгаз” АЖга бириктирилган объектларда геология-қидирув ишлари ва қазиб олишга жалб қилиш ҳолати таҳлил қилинди ҳамда инвесторларга таклиф этиладиган геологик объектлар рўйхати шакллантирилди ва Вазирлар Маҳкамасига амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши бўйича маълумотлар киритилди.

Дастурий ҳужжатда, шунингдек, мамлакат инвестициявий муҳитини янада яхшилаш ва жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йил ичида 120 миллиард доллар миқдорида инвестициялар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилган. Ушбу устувор йўналишларни амалга ошириш доирасида вазирлик кўмагида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти чуқур таҳлил қилган ҳолда экспортни рағбатлантириш бўйича “туман (шаҳар) - вилоят – республика” тизимида ишлайдиган лойиҳа гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 7-сонли баённомаси қабул қилинди.

Қўшимча капитални жалб қилиш борасида жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкентда ўтказилган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини тилга олмаслик мумкин эмас. Унда 2000 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан 56 мамлакатдан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашди. Форум натижасида 7,8 млрд долларлик аниқ келишилган инвестиция шартномалари имзоланди. Умумий қиймати 3,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ривожланиш Стратегиясининг 28-мақсадида Республиканинг экспорт салоҳиятини янада ошириш белгиланган. Ҳукумат комиссияси ҳар бир соҳа кесимида мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича тадбирлар режаларини тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда республика экспорти ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Бунга маҳаллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардош маҳсулотларини чет элга етказиб беришни кенгайтириш ва фойдаланилмаган захираларни ишга солиш ҳисобига эришилади.

36-мақсад ҳамда Дастурнинг 197.4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келишувга кўра “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида “яшил коридор” ташкил этилган ва темир йўл транспорти тарифларига 65 фоизгача имтиёзлар ўрнатилди.

Матбуот анжумани якунида савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Унда журналистлар ўзиларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022 йилда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларини ва уни амалга оширишга қаратилган Давлат дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга қаратилган кенг қамровли ишларни давом эттириши таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться