Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

15.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Бангладеш сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

15.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.

Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

15.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 март куни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш – миллий иқтисодиётнинг устувор йўналиши

11.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 март куни саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тошкентда Эроннинг ШҲТга кириши тартиби келишиб олинди

11.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 11 март куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республикаси ваколатли вакилларининг маслаҳатлашувлари якунлари бўйича Протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда Эрон томонининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси маъқулланди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот майдони бўлади

11.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг АҚШга ташрифи тўғрисида

10.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил декабр ойида бўлиб ўтган Стратегик шериклик мулоқотининг илк учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йил 6-9 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрди.

Янги шаҳарчанинг бош режаси кўриб чиқилди

10.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 9 март куни “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқичи лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эрон делегациясини қабул қилди

09.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Инвестициялар ва экспортни кўпайтириш, озиқ-овқат бозорини тўлдириш вазифалари кўриб чиқилди

09.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Аёл қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлади

07.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Шавкат Мирзиёев: Аёлларга битта яхшилик қилсак, ўнта яхшилик бўлиб қайтади

07.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

04.03.2022СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

04.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Юқори даражадаги “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” халқаро конференцияси иштирокчиларига

04.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли делегация раҳбарлари!

Ҳурматли халқаро ташкилотлар раҳбарлари!

Хонимлар ва жаноблар!

Шавкат Мирзиёев Исломободга келди

03.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни давлат ташрифи билан Покистонга келди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири таништирилди

02.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида маҳаллалар фаолиятини ривожлантириш, ҳудудларда “маҳаллабай” ишларни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли муаммолари билан манзилли ва натижали ишлаш, маҳаллани аҳоли муаммолари билан ишлашга асосий масъул халқчил тузилмага айлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг БМТ аъзолигига 30 йил тўлди

02.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолигига 30 йил: ютуқлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида республика илмий-услубий конференция бўлиб ўтди. 2-март – мамлакатимиз ушбу халқаро олий ташкилотга аъзо бўлган кун ҳисобланади.

БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув

02.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов жорий йилнинг 3-4 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди.

Хотин-қизлар учун улкан имкониятлар белгиланди

01.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.