Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий вакили Й.Кабулжановнинг ОАВ саволларига жавоблари

25.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йил 25-26 июл кунлари Тошкент шаҳрида "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдоридир

25.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

22.07.2022Сиёсат

Мазкур комиссия жорий йил 14 июнь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тузилган бўлиб, устувор вазифаси давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индексини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ҳамда Очиқлик индекси бўйича якуний қарор қабул қилувчи орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон Президенти минтақада кўп томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишни таклиф этди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 июль куни Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Элчиси Греция ташқи ишлар вазири билан учрашди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рим шаҳрида) Отабек Акбаров Афина шаҳрида Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга келди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига келди.

Президент Қирғизистонга жўнаб кетди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти ва Эрон вице-президенти қўшма инновация дастурларини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар

20.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторийни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди

19.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этади

19.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради.

Ҳуқуқий ахборотни тарқатишга доир Қонун ижроси муҳокама қилинди

19.07.2022Сиёсат

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонга келди

19.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентга келди. Мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Самарқанддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

16.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Ўзбекистон-Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади

15.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-164-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

15.07.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ҚЎШМА ҚАРОРИ

Туркманистон Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

15.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар ва икки томонлама ҳамкорликда катта салоҳият мавжудлигини қайд этдилар

15.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бўлиб ўтган музокаралар тўғрисидаги фикрлари билан бўлишдилар.

Давлатлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш – бош вазифа

14.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.