Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Франция Элчиси билан учрашув

05.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашди.

“Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан учрашув тўғрисида

05.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Доҳа шаҳрида (Қатар) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Қатардаги “Толибон” ҳаракати сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан амалий учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам иштирок этди.

Чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги янада фаоллашади

05.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитаси мажлиси

05.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 4 март куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қатар Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

04.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 4 март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Ўмондаги музокаралари тўғрисида

04.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 3 март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди ва у эрда Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашув ўтказди.

Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби билан учрашув

03.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди.

БАА Ташқи ишлар вазири билан учрашув

02.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 март куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 46-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Румен Радевни табриклади

03.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни Болгария миллий байрами – Озодлик куни билан Президент Румен Радевни табриклади.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. С.Свараж Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 46-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ИҲТ ТИВК сессиясида иштирок этди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 46-сессиясида иштирок этди.

Фаоллар йиғилишидан сўнг Президент ижтимоий объектлар ва янги лойиҳалар билан танишди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга оид қарорлари натижасида жойларда замонавий тиббий муассасалар ишга туширилмоқда. Наманган шаҳридаги «ANAMED» хусусий диагностика маркази ана шундай субъектлардан биридир.

Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Наманган вилояти фаоллари иштирокида бўлган йиғилишда айтиб ўтди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Россия делегациясини қабул қилди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

1 март куни Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Бош вазирга парламент сўрови юборилмоқда

01.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юборишга оид масала кўриб чиқилди.

Наманган вилояти фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Наманган шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бошланди.

Тўқимачилик корхонаси кўп тармоқли кластерга айланмоқда

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Art Soft Tex Group” корхонасига ташриф буюрди. 

Президент Чортоқда туризмни ривожлантириш ва экологик шаҳар барпо этиш бўйича топшириқлар берди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида барпо этилаётган «Чортоқ ресортс» санаторий-соғломлаштириш маркази билан танишди.

Президент Тўрақўрғондаги энг замонавий саноат корхонасида бўлди

28.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “FT Textile group” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Қадимий Ахсикент ёдгорлиги туризм манзилига айлантирилади

28.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди.