Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-03-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. С.Свараж Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 46-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил кузида Ҳиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январь ойида «Жўшқин Гужарат» халқаро инвестицион саммитида иштироки доирасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқоти биринчи вазирлар учрашувининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди, ушбу тадбирда минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган эди.

Вазирлар Ўзбекистон-Ҳиндистон ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибларидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться