Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция Элчиси билан учрашув
2019-03-05 | Сиёсат
2019 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи ва 2018 йил 9 октябрдаги олий даражадаги музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги