Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қатар Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув
2019-03-04 | Сиёсат
2019 йилнинг 4 март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Сўнгги вақтларда ўтказилган, ҳамкорликнинг устувор йўналишларига томонларнинг диққатни қаратиш ҳамда икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш имконини берган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги учрашувларнинг якунлари қўллаб-қувватланди.
Суҳбатда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги