Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. 

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юн Сун Гуни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Эфиопия Президенти ва БМТ Бош котибига таъзия билдирди

11.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 март куни Аддис-Абеба аэропортидан учиб чиқишда самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзолари ва йўловчилар, жумладан, БМТ тизимининг 19 нафар ходими ҳалок бўлгани муносабати билан Эфиопия Президенти Сахле-Ворк Зевде ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга самимий ҳамдардлик билдирди.

Адлия вазирлигининг мутахассислари ИҲРТнинг фаолияти билан танишишди

11.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 5-8 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Париж (Франция)да бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ИҲРТ) фаолияти билан яқиндан танишиш ва ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон билан турли йўналишлардаги ҳамкорлигини ўрнатишдан иборат эди.

Ўзбекистон Элчиси Бангладеш Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

11.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 7 март куни Дакка шаҳридаги “Бангабабан” қасрида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиев (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Покистон Президенти Ўзбекистон Элчисини қабул қилди

11.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 4 март куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Ариф Алви “Айвани-Садр” қасрида Ўзбекистон Элчиси Фурқат Сидиқовни қабул қилди.

Ўзбекистон – Туркманистон чегараси бўйича музокаралар якунлари тўғрисида

11.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1-7 март кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Хивада Президент мактаби ва Огаҳий номидаги мактаб-интернатини қуриш ишлари бошланди

09.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА
2019 йил 8 март куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Президент мактабини қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни байрам билан табриклади

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирини қабул қилди

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 март куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди.

Австрия ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Йоханнес​ Петерлик билан учрашди.

Бўлажак Ўзбекистон-Австрия музокаралари тўғрисида

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 7 март куни ТИВда Австрия Республикасининг Европа, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича вазири ўринбосари Йоҳаннес Петерлик билан музокаралар бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 март куни хорижий ва миллий ОАВда Ставропол ўлкасининг Кочубеевский туманида (Россия) юз берган йўл-транспорт ҳодисасида гўёки 6 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Ўзбекистон Элчиси БАА Вице-презиндентига ишонч ёрлиқларини топширди

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги Ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Россия Элчиси билан учрашув

06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.

Люксембург ТИВ раҳбари билан учрашув

06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Люксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн билан учрашди.

Эстония Элчиси билан учрашув

06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эстония Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) этиб тайинланган Арти Ҳилпусни қабул қилди.

Афғонистон Президентининг Маслаҳатчиси билан учрашув

06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Тожикистон Элчиси билан учрашув

05.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашди.