Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси “Будапешт жараёни”нинг 6-чи вазирлар конференциясида иштирок этди

25.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Акромхон Бобохонов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 19-21 февраль кунлари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган “Будапешт жараёни”нинг 6-чи вазирлар конференциясида иштирок этди.

Ўзбекистон Элчиси Чехия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

25.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21 февраль куни Прага шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Набижон Касимов (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Чехия Республикаси Президенти Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумат делегацияларининг музокаралари тўғрисида

25.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17-22 февраль кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Эстония Президентини табриклади

25.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль – Эстония Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Президент Керсти Кальюлайдга табрик йўллади.

Бўлажак Ўзбекистон – АҚШ маслаҳатлашувлари тўғрисида

23.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади.

ТИВ Ҳайъати мажлиси

23.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислисида ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди.

Солиқ концепциясининг амалга оширилиши ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилинди

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Аммон шаҳридаги маслаҳатлашувлар

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19-21 февраль кунлари Аммон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ташқи сиёсат идоралари юридик хизматлари ўртасида ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий масалалари бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Адлия вазири Швеция элчиси билан учрашди

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2019 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов резиденцияси Стокгольмда бўлган Швеция қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашди.

Бангладеш халқига ҳамдардлик

21.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, Президент Абдул Ҳамид ва Бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди.

Баходир Курбанов ва Жозеф Вотел икки мамлакат ҳамкорлик масалаларининг истиқболларини муҳокама қилди

21.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

20 февраль куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида генерал-майор Баходир Курбанов ва Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотел музокаралар ўтказди.

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари қуролли кучлари бош штаби бошлиқларининг анжумани бошланди

21.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

21 февраль куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent”​ меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқларининг анжумани бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Марказий Осиёда ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ташаббуслари умумминтақа манфаатларига хизмат қилади​

20.02.2019СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда 19 февраль куни “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Исроил Давлати Ташқи ишлар вазирлиги бош директори ўринбосари ва Евроосиё департаменти раҳбари Александр Бен-Сви бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Сирдарё вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Гулистонда янги мавзе барпо этилмоқда

19.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кейинги йилларда Гулистон ўз номига монанд обод бўлиб бормоқда. Янги уй-жойлар, иншоотлар, равон йўллар қурилмоқда.

Сирдарёда минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи йирик кимё мажмуаси қурилади

19.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиш майдонида бўлди. 

Гидропоника иссиқхоналарида сархил маҳсулотлар етиштирилмоқда

19.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Ховос туманидаги “Gran ruta de la seda” корхонасининг гидропоника усулидаги иссиқхонасини кўздан кечирди.

Ховос туманининг янги маркази бунёд этилади

19.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.