Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош вазирга парламент сўрови юборилмоқда

2019-03-01 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юборишга оид масала кўриб чиқилди.

2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш, яъни 2 йилда бир марта бериладиган рухсатнома бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий этилди.
 
– Бироқ, аҳоли билан мулоқотлар, жойлардаги ўрганишлар, интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва сайтларда фуқаролар томонидан хорижга чиқиш паспортини олиш билан боғлиқ қатор муаммолар кўтарилмоқда, – деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадахўжаев. – Шу муносабат билан қўмитамиз томонидан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганда қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
 
Биометрик маълумотларни йиғиш қурилмаларига бўлган минимал эҳтиёж Ички ишлар вазирлиги органларида 213 та ва Ташқи ишлар вазирлиги органларида 51 та бўлгани ҳолда, 2019 йил 5 февраль ҳолатига мазкур қурилмалар ички ишлар вазирлиги органларида 34 ва Ташқи ишлар вазирлигида 1 та ўрнатилган холос.
 
2018 йилда 14 миллионга яқин фуқаро хорижга чиққан. Бу эса ҳар ойда мамлакатимиз бўйича 500 мингга яқин фуқарога хорижий биометрик паспорт бериш керак, деганидир.
 
Кўриниб турибдики, мавжуд техник имкониятлар бу талабларга мутлақо жавоб бермайди.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юбориш юборилмоқда.
 

Н.Абдуримова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться