Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Қозоғистон делегацияси билан учрашув

15.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Тошкент халқаро аэропортида транзит билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Женис Қасимбек бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Президент Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

15.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. 

Фаол ташқи сиёсат: қонунчиликни такомиллаштириб боришни тақозо этади

14.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёcатида мутлақо янгича ёндашув пайдо бўлиб, етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшнилар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва амалий ишлар қилинмоқда.

Афғонистон Элчиси билан учрашув

14.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурийни қабул қилди.

Монголия Элчиси билан учрашув

14.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Монголия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Лувсан Баттулгуни (қароргоҳи Остона шаҳрида) қабул қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси билан учрашув

14.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, Евросиё Бош бошқармаси бошлиғи Ғуломрезо Боқерий билан учрашди.

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тубдан ўзгармоқда

14.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев фаоллар йиғилишидан сўнг Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Индонезия Элчиси билан учрашув

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сунарио Картадинатуни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини инвестиция ва инновациялар ҳудудига айлантиришни таклиф қилди

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни белгилаб берди. 

Навоий шаҳрида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев Рим-католик черкови раҳбари Францискка табрик йўллади

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим-католик черкови раҳбари Францискни Ватикан миллий байрами – унинг Муқаддас тахтга ўтирган куни муносабати билан табриклади.

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Корея Республикасининг Женева шаҳридаги Доимий вакили, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Джи-аҳ Паик билан учрашди.

Нидерландия Элчиси билан учрашув

13.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Қироллигининг Фавқулотда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Джонс-Босни қабул қилди.

Президент Карманадаги янги балиқчилик корхонаси фаолияти билан танишди

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, хусусан балиқчилик тармоқларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Балиқчилик хўжаликларини янада ривожлантириш, янги инкубация цехларини ташкил этиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, балиқ қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш тизимини такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Замон билан ҳамнафас: Президентимиз Навоий ИЭСда барпо этилаётган иккинчи буғ-газ қурилмаси билан танишди

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Навоий иссиқлик электр станцияси юқори даражада саноатлашган ва унга туташ минтақадаги истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади. 

Президент янги қиёфа касб этган "Чашма" тарихий мажмуасида бўлиб, зиёлилар билан суҳбатлашди

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Шавкат Мирзиёев: маҳсулот таннархини камайтириш орқали жаҳон бозорига чиқиш керак

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Нурота туманидаги "Мармаробод" корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

12.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун расмий делегация таркибида Тошкент шаҳрига келган БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Султон Муҳаммад аш-Шамисийни қабул қилди.