Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби билан учрашув
2019-03-03 | Сиёсат
2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Туркий кенгаш фаолиятида кузатилаётган жўшқин ўзгаришлар Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатимиз ушбу жараённинг бир қисми бўлиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни кўзламоқда.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йили Тошкент шаҳрида Туркий ишбилармонлар кенгаши ва унинг бизнес форумининг навбатдаги маслисини ўтказшининг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги