Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Ўмондаги музокаралари тўғрисида
2019-03-04 | Сиёсат
2019 йилнинг 3 март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди ва у эрда Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашув ўтказди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги