Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги янада фаоллашади

2019-03-05 | Сиёсат

Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда икки давлат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани, бу савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишдаги муносабатларда ҳам акс этаётгани алоҳида таъкидланди.
 
Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров мазкур учрашув ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш бўйича қўйилган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
 
– Ўтган йили Наманган вилояти ва Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти вакиллари ўртасида ўзаро ташрифлар ташкил этилди, – дейди элчи И.Жунусов. – Бу ҳудудлараро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларининг ёрқин ифодаси бўлди. Биз бундай ташрифлар мунтазам бўлиши ва дўстона алоқалар кенгайиши тарафдоримиз.
 
2018 йил якунига кўра, Қирғизистон Республикаси билан Наманган вилояти ўртасида савдо айланмаси ҳажми 12,1 миллион долларни ташкил этди. Айни пайтда вилоятда Қирғизистон сармояси иштирокида иккита корхона фаолият кўрсатмоқда.
 
Учрашувда меҳмонларга вилоятнинг экспорт салоҳияти, тиббиёт ва зиёрат туризми соҳасидаги имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
 
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларидаги “Учқўрғон автомобиль йўллари”, “Косонсой автомобиль йўллари” ўтказиш масканлари фаолиятини тиклаш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
 
Меҳмонлар Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишди.

 

Акромжон Сатторов, Ҳотамжон Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться