Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

The Financial Times: Электрон ҳукумат - келажакда Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини ҳаракатлантирадиган кучдир

2016-11-12 | Технологиялар

Британиянинг нуфузли The Financial Times газетасида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ҳамда уни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этилиши мавзусига бағишланган “Ўзбекистон: электрон ҳукумат ишончли демократиянинг чуқурлашуви ва давлатнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Унда мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган 2013-2020 йилларда замонавий ва илғор тажрибаларга асосланган “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш дастурининг амалга оширилиши ҳақида сўз юритилади.

Мақолада бугунга келиб соҳада маълум ижобий муваффақиятларга эришилгани, жумладан, 290 дан зиёд замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган турларини ўзида намоён этган Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолият юритаётгани айтилади. 2016 йилнинг бошидан буён мурожаатлар сони 2 бараварга ошгани ва 800 мингдан зиёдни ташкил этаётгани, электрон портал жорий этилишидан илгари давлат ушбу хизматларни кўрсатиши учун катта маблағ сарфлаб келгани қайд этилади.

Нашр мамлакат фуқаролари ва бизнес соҳаси вакилларининг давлат даражасида қабул қилинадиган қарорларда иштирок этишларининг яна бир самарали усули бу Қонунчилик ҳужжатларига таъсирини баҳолашнинг электрон тизими бўлгани ҳақида ёзади. Жумладан, 800 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу тизим орқали эълон қилинган бўлиб, барча учун очиқ бўлган ушбу тизимга 1400 дан кўпроқ шарҳ ва таклифлар келган ҳамда уларнинг ярми меъёрий ҳужжатларни тасдиқлашда инобатга олинган.

«Очилганидан бери 630 минг мартадан кўпроқ фойдаланилган янги миллий Очиқ маълумотлар порталининг амалиётга жорий этилиши эндигина бизнес фаолиятини бошлаган компанияларнинг ривожланишида муҳим кўмак вазифасини ўтади, - дея давом этади The Financial Times. - Портал 109 та идора ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган 1750 та маълумотномалар тўпламидан иборат”.

Мақолада солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш, божхона декларацияларини тўлдириш, тадбиркорлик субъектлари ва фирмаларни рўйхатга олиш масалалари талаб энг кўп бўлган онлайн хизматлар бўлгани, янги «Электрон виза» тизими йўлга қўйилгани қайд этилади. Шу билан бирга, давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг ягона механизми, тадбиркорлардан хўжалик судларига даъво аризалари ва илтимосномалар киритишнинг электрон тизими самарали фаолият юритаётгани, давлат хизматларидан фойдаланишга ариза беришда маълумотларни тўплаш учун “ягона дарча” марказлари ташкил этилган. Шу йўл билан мамлакат фуқаролари ва тадбиркорлик субъектлари монитор ва смартфонлар орқали энг талаб кўп ва оммабоп бўлган давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат олишди.

«Бугун аҳоли қарийб 32 миллион нафарни, шундан 60 фоизи ёшларни ташкил этадагин Ўзбекистонда уяли алоқадан 21 миллион, интернетдан 13 миллиондан зиёд одам фойдаланади, - дейилади мақолада. - Мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича рейтингида ушбу соҳа энг яхши ривожланган дунё мамлакатлари қаторига кириб, 80-ўринни, шунингдек, ҳукуматнинг ўз фуқаролари ва бизнес билан мулоқоти самарадорлигини баҳоловчи Электрон иштирок этиш индекси бўйича 47-ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида учинчи, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи ўринни эгаллайди”.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда электрон ҳукуматнинг жорий этилиши ва ривожланиши миллий муҳим масала даражасига кўтарилди, ушбу масала бўйича 40 дан зиёд ҳукумат қарорлари қабул қилинди, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунда белгиланган меъёрий-ҳуқуқий асослар яратилди ва у Ўзбекистон парламенти томонидан қабул этилди.

Шу билан бир қаторда, The Financial Times Ўзбекистон Бош вазирининг Электрон қабулхонаси (PM.gov.uz) яратилиши ҳақида маълумот беради. Электрон қабулхона қулайлигининг яққол намойиши сифатида жамият ишончининг ўсиши, муаммолар ҳал этилишининг таъминланишига давлат миқёсида ёндашиш, ислоҳотларни “қуйидан юқорига” тамойили асосида амалга ошириш, транспарентлик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигининг ошиши тилга олинади. Бу қадам Ўзбекистонда жамиятни тобора демократик тамойиллар асосида ривожланишининг бир қисмига айлангани қайд этилади.

Мақоланинг хулоса қисмида Британия нашри электрон ҳукумат мамлакатда ишончли демократиянинг чуқурлашуви ва давлатнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилиши ҳамда келажакда Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини ҳаракатлантирадиган куч ҳисобланишини таъкидлайди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться