Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўққиз ой якунлари таҳлил этилди

2016-10-10 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда амалга оширилган ишлар натижалари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. 

Жорий йилнинг 9 ойида Комплекс бўйича жами 4,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилди. Ўсиш суръати 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 127,6 фоизни ташкил этди. Аҳолига 2,9 триллион сўмлик (122,7 фоиз) пуллик хизматлар кўрсатилди. 

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 247,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 115,5 фоизга, экспорт прогнози кўрсаткичлари ҳам ортиғи билан бажарилишига эришилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг 9 ой давомидаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, жойларда уюшмаган ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини мунтазам ўрганиб борган ҳолда уларни фойдали меҳнатга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Мажлисда маданият ва санъат соҳасини янада кенг ривожлантириш, бу масалани комплекс тарзда ҳал этиш, инсонларни, айниқса, ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар онгига Ватанга муҳаббат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш, музейлар воситасида халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини ёритиб берадиган асарлар яратишда ижод аҳлига, ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Ёшларни театр ва музейларга кенгроқ жалб қилиш, ёшлар талабига жавоб берадиган асарлар яратиш, эстрада йўналишини тартибга солиш, бунда яратилаётган қўшиқларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш, музейлар, театрлар ва кинотеатрларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўзаро мулоқотлари учун қулай, ишончли маълумотларга бой бўлган маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш каби масалалар батафсил муҳокама қилинди. 

Комплекс йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларини изчил ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимлик органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларнинг бориши, ходимларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билим даражасини ошириш натижалари каби масалалар таҳлил қилинди. 

Интерактив давлат хизматларини кўрсатиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли учун бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, уларни ахборот билан таъминлаш тизимини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. 

Йиғилишда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таҳлилий мақолаларни, кўрсатув ва эшиттиришларни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Йиғилишда Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2016 йил учун белгиланган устувор вазифалар ижросини тўла амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Манба: ЎзА

Поделиться