Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

2017-01-24 | Сиёсат

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТ СТРАТЕГИЯСИ” муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б.Алихонов кириш сўзи билан бошлаб берди ва йиғилишни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов олиб борди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш ишлари тубдан янгича қиёфа касб этмоқда.

Бутун халқимиз, айниқса, унинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутадиган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тайёрланди.

“Ҳаракатлар стратегияси”да бешта устувор йўналишлар белгиланган бўлиб  иштирокчилар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Биринчи устувор йўналишда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламентнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги функцияларини қисқартириш, «ягона ойна» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш йўлида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг масалаларидаги қонунчилик асосларига Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзолари асосий эътиборни қаратдилар.

Иккинчи устувор йўналишда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтириш масалалари муҳркама қилинди.

Учинчи устувор йўналишда мажлис иштирокчилари иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга эътибор қаратдилар.

Тўртинчи устувор йўналишда ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган масалалар, яъни  иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини самарали ҳал этиш, фуқароларни замонавий ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш, уй-жой ва коммунал хўжалигини, социал инфратузилма обектларини модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия тизимини, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўлида ижтимоий соҳани ривожлантириш муҳокама қилинди.

Бешинчи устувор йўналишда Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги йўналишлар кўриб чиқилди.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққан, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, амалга оширилади.

2017 йил Ўзбекистон Республикасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани муносабати билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини 2018–2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик Давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш муҳумлиги йиғилиш иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурига киритилган Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган ишлар ва қонун лойиҳалари бўйича депутатлар ўз фикр- мулоҳазаларини ва таклифлари билдирилди.

Ўзбекистонда “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига” ўтиш жараёнида давлатнинг айрим ваколатлари босқичма-босқич нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бериб борилмоқда. Бу ўз навбатида ННТларнинг мамлакатда олиб борилаетган нафақат кенг қўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига, давлат органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишни талаб этади. Ҳозирги кунда 50 дан ортиқ қонунларда ННТларнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколат ва ҳуқуқлари белгилаб берилган. Бироқ, жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган яҳлит қонун йўқлиги, унинг механизмлари,   ушбу турдаги назоратнинг предмети, шакл ва услублари ҳамда субъект ва объектлари аниқ белгилаб берилмаганлиги сабабли жамоатчилик назоратини амалга оширишда бир қатор муаммолар мавжуд. Шу боис “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик назоратининг субъектлари, объектлари, мавзусини, уни амалга ошириш ҳуқуқий механизмларини, фуқаролар, фуқаролик институтлари, шунингдек, давлат органларининг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйилади.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунини қабул қилиниши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарур. Ушбу қонун ижроси учун масъул бўлган давлат органларининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур  қонун талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давр тақозосидир.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари ҳамда қўмита экспертлари ўз чиқишларида «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги  Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳасини, ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш  тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар ва таклифлар билдирдилар.

Тадбир якунида Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан  2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш  Ҳаракат  Стратегияси”  асосида амалга оширилиши лозим бўлган асосий фаолият йўналишлари юзасидан аниқ мақсадли вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться