Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
9 ойидаги фаолият сарҳисоби
2016-10-23 | Технологиялар
2016 йилнинг 21 октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Вазирликнинг раҳбар ва масъул ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритувчи компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий раҳбарлари иштирок этишди. Ҳудудий раҳбарларнинг мажлисда иштироки видеоконференция орқали таъминланди.
Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, 2016 йилнинг 9 ойида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,4 триллион сўмни (2015 йилнинг шу даврига солиштирганда ўсиш 115%) ташкил этди, жумладан аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2.92 триллион сўмни ташкил этди (ўсиш 116%).
Кенг полосали интернет хизматларини кўрсатувчи симли портлардан фойдаланиш 107,4% ўсди. Бу эса фойдаланувчиларга кенг поласали IPTV, видеотелефония, юқори тезликдаги интернет, HDTV-каналлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкони янада кенгайтирмоқда.
Мажлисда FTTx технологиайсидан кенг фойдаланиш, телекоммуникация истеъмолчилари мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш юзасидан техник хизматларни янада ривожлантириш лозимлиги таълидланди. Шу билан бирга телекоммуникациялар операторлари раҳбарларига аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада яхшилаш кераклиги таъкидланди. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексиясига, қисқа муддат ичида, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини таъминлаш таъминлаш мақсадида замонавий назорат методларини ишлаб чиқариш топширилди.
Ҳайъат мажлисида мамлакатимизда рақамли телевиденияга босқичма-босқич жорий этилаётгани ва ҳозирги кунда юртимиз ҳудудининг 79.5% қамраб олинганлиги маълум қилинди. 2016 йилнинг охитига қадар 10 та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади ва бу кўрсаткич 88% га этказилади.
“UZ” ҳудудидаги доменлар сони бу даврда 29 мингтага етиб, ўсиш 123%ни ташкил қилган. “UZ” ҳудудидаги миллий ахборот ресурсларининг ривожланиш ҳолати таҳлил қилинди. ZiyoNET тармоғи доирасида таълим ресурслари сони эса 126 000 тага (ўсиш 124 %) етди. uMail.uz электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 367 мингдан ошди, ва 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 165% ўсди. Мажлис давомида миллий ресурларни, жумладан ижтимоий тармоқларни, стратегик ривожланитириш учун ва манзилли ориентирларни аниқлаб олиш учун керакли топшириқлар берилди. Маҳаллий ижтимоий тармоқларни ривожланитирш масаласи ҳам алоҳида муҳокама этилди.
Жорий йилда Tas-IX ҳудудида жойлашган миллий davra.uz ижтимоий тармоқ ишга туширилганлиги таъкидланди. Ушбу тизим фойдаланувчиларига мобил операторлар томонидан имтиёзлар берилиши ва davra.uz тизимига кўпроқ ёшларни жалб қилиш кераклиги таълидланди.
“Электрон ҳукумат” тизимини ва ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш бугунги кунда муҳим ва долзарб йўналиш ҳисобланади. Мажлисда айтилишича, қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ушбу йўналишда бир қатор натижаларга эришилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аҳоли ва тадбиткорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар турнинг сони йил давомида 25 тага ошди ва уларнинг умимий сони 290 дан ошди. Натижада давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субйектларига 833 мингдан зиёд ҳизматлар кўрсатилди.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамси порталида (regulation.gov.uz) муҳокама этилаётган 860 та нормативе ҳуқуқий ҳужжатларга 1500 дан зиёд таклифлар ва изоҳлар тушди.
Кўрсатилаётган давлат хизматларини мунтазам такомиллаштириб бориш лозимлиги қайд этилди. Жумаладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматларининг тўлиқ икки томонлама фаолият юритилиши таминлаш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодиётнинг реал секторида, акционерлик компаниялар, уюшмалар, йирик иқтисодий корхоналарида технологияларини жорий этиш бўйича Давлат раҳбарияти қарорлари асосида ҳозирда умумий хажми 336 миллиард сўмга тенг ахборот тизимлари ва дастурий таминотларни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда умумий умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга тенг 81 та лойиҳа амалга оширилди. 2016-2018 йиллар давомидабу йўналишда умумий қиймати 1,1 триллион сўмга тенг 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Мажлисда мамлакат ҳудудларида ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда амалга оширилаётган чоралар кўриб чиқилди. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва Электрон хукуматни жорий этиш ва ривожлантириш марказига жойлардаги давлат бошқаруви органларида АКТни жорий этишни тезлаштириш бўйича кескин чоралар кўриш топширилди.
Дастурий маҳсулотлар яратувчилар миллий риестрига киритилган дастур яратувчиларнинг сони 114 га етди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 131% ўсди. Қайд этиб ўтилдики ҳукумат раҳбарларининг қарорлари асосида берилган имтиёзлар натижасида дастур ишлаб чиқарувчилар 2 млрд. сўмдан зиёд маблағни иқтисод қилганлар.
Почта алоқаси хизматларининг холати ва ривожланиши масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланаётган шароитида, замонавий ахборот технологияларини жорий этган ҳолда анъанавий почта хизматларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Шу сабабли “Ўзбекистон почтаси” АЖга “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ янги почта алоқаси хизматларини жорий қилишга йўналтирилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.
Ҳайъат мажлисида Вазирлик ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалалари ҳар томонлама ва танқидий ёндошган ҳолда таҳлил қилинди. Вазирлик тизимидаги корҳона ва ташкилотлар раҳбарлари, алоқа операторлари ва провайдерларга мижозлардан тушган мурожаатларга жавоб қайтариш устидан назоратни кучайтириш, ариза берувчилар билан расмий сайтлар ва телефон орқали тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар бериди.
Қайд этиб ўтилганидек ҳисобот даврида асосий мурожаатлар телекоммуникация хизматлари, хусусан симли ва мобил алоқа, ҳамда интернет хизматларига тегишли. Шу муносабати билан “Ўзбектелеком” АК ва унинг филиаллари раҳбарларига, мобил алоқа операторлари раҳбарларига юридик ва жисмоний шаҳслар мурожаатлари билан ишлашни самарадорлигини ошириш бўйича қатъий чоралар кўриш бўйича тегишли вазифалар топширилди.
Мижозларнинг қўнғироқлари билан ишловчи Call-марказларнинг фаолиятини янада яхшилаш кераклиги таъкидланди. Жумаладан, Call-марказлар ҳодимларининг профессионал ва мижозларнинг хизмат сифатига оид тақдим этилаётган шикоятларига жавоб бериш кўникмалари яхшилаш зарурлиги айтилди.
Мажлисда йил охириа қадар амалга оширилиши керак бўлган устувор масалалар ҳам муҳокама этилди, жумладан:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 20 дан зиёд замонавий интерактив хизматлар жорий этиш;
- мамлакат иқтисодиётининг реал сектори корхоналарида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича 15 та лойиҳани амалга ошириш;
- мамлакат ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича 148 та манзилли лойиҳаларни амалга ошириш;
- Оптик-толали алоқа линиялари асосида кенг полосали Интернет хизматларини янада ривожлантириш, электрон ҳукумат тизими учун маълумот марказини ташкил этиш, шунингдек телекоммуникация тармоқларини ишончлилигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашни янада кучайтириш ва бошқалар.
Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Қарорда ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожланитиришга қаратилган чора-тадбирлар аниқлаб олинган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги