Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида кадрлар ўзгариши

2017-02-02 | Технологиялар

2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раиси этиб тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги фармонига асосан, Шерматов Шерзод Хотамович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Вазирлик жамоаси Х.М. Мирзоҳидовга мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришдаги улкан меҳнати, вазирлик жамоаси ҳамда соҳа муассасаларининг ҳамжиҳат фаолиятларини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун миннатдорлик билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться