Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирга "Ўзбектелеком" АК савдо офислари орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин бўлди
2016-12-01 | Технологиялар
Аввал хабар берганимиздек, Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги муассаса-ташкилотларга юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдириш, ахборот-коммуникатция технологиялари фойдаланувчилари ҳамда тадбиркорлик субектлари билан юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида, Интернет тармоғининг murojaat.mitc.uz манзилида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилган.
Фуқаролар 0 800 200-41-07 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали ҳам мазкур виртуал қабулхонага мурожаат қилишлари мумкин.
Алоқа-ахборотлаштириш соҳаси фойдаланувчиларига кенг қулайлик яратиш, Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирига шикоят, таклиф ёки ариза юзасидан тўғридан-тўғри Виртуал қабулхона орқали мурожаат қилиш имкониятини янада ошириш мақсадида, аҳолига аризаларни "Ўзбектелеком" АКнинг бутун юртимизни қамраб олган 169 та савдо офислари орқали ҳам Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирининг Витуал қабулхонасига йўллаш имкони яратилди.
"Ўзбектелеком" АКнинг савдо офисларининг манзиллари ҳамда иш жадвали билан ушбу рўйхатда танишиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги