Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималарни онлайн текшириш хизмати ишга тушди
2017-05-12 | Технологиялар
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўланадиган жарималарни онлайн текшириш хизмати расман ишга тушди. Хизмат барча фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, мутлақ БEПУЛ асосда кўрсатилади. Жарима бор-йўқлиги ёки унинг миқдорини аниқланиши учун уч-тўрт марта керакли тугма* босилади. Бунда, автоулов эгаси ҳақидаги маълумотлар киритилиши талаб этилади.
Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (www.mvd.uz) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (www.mitc.uz)нинг қўллаб-қувватлаши асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг тест режимидаги янги талқинида** UZINFOCOM (www.uzinfocom.uz) ва «Электрон ҳукумат» марказлари (www.egovernment.uz) томонидан http://my2.gov.uz манзилида ишга туширилмоқда.
Ягона порталдан авторизациядан ўтиш учун электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизимидан (id.gov.uz) рўйхатдан ўтиш шарт.
Изоҳ:
*автоуловнинг давлат рақами, ТВ гувоҳномасининг рақами ва серияси, шунингдек суғурта полисининг рақами.
**айни пайтда ЯИДХП 2.0 нинг рус тилидаги талқини фаолият олиб бормоқда.
Ягона идентификация тизими (id.gov.uz) бўйича маълумот олиш телефон рақами:
+998 (71) 252 42-58
Нотўғри жарима белгиланганлиги ҳолатида маълумот олиш учун телефон рақами:
+998 (71) 254 22-16
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги