Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди

2017-05-23 | Технологиялар

22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Гараев Ашир Мурадович бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

 Таъкидлангани каби, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилиб, барча йўналишлар бўйича юқори даражали муносабатлар ўрнатилмоқда. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўзаро алоқалар тобора ривожланмоқда.
 
Учрашувда қайд этилганидек, илғор технологияларни жорий қилиш, ҳамкорликда АКТ йўналишида тажриба алмашишнинг истиқболларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланади. Хусусан, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, "электрон ҳукумат"ни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться