Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Виртуал қабулхонага мурожаатларни қабул қилувчи операторлар фаолияти муҳокама қилинди

2017-05-04 | Технологиялар

2 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари билан ҳамкорликда «Ўзбектелеком» АКнинг Тошкент шаҳар телефон тармоғига қарашли «Call center» ягона хизмати ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатлар билан ишлашга бағишланган семинар ташкил қилди.

Семинарда таъкидланганидек, «Call center» ходимларининг асосий вазифаси -- ариза берувчилар учун қулай шароит яратиш. Жумладан, ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ҳамда саводлилик билан қабул қилишга эътибор қаратиш лозим. Бугунга қадар Президент Виртуал қабулхонасига 724 минг мурожаат келиб тушган бўлса, 50 фоизидан ошиғи «Call center» операторлари томонидан ёзиб юборилган.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилганидек, тизимли асосда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Виртуал қабулхона фаолияти, шунингдек ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарининг фаолияти йўлга қўйилиши жамиятимизда "Инсон манфаатлари -- барча нарсадан устун" деган эзгу ғоянинг амалга ошишига хизмат қилмоқда.

Бугун аҳолининг тўғридан-тўғри у ёки бу хизматни кўрсатувчи субъектга мурожаат қилиши -- мавжуд муаммо ёки масаланинг янада тезкор ҳал этилишига олиб келади. Боиси, юқори турувчи органга келиб тушган мурожаатнинг ижро учун яна қуйига йўналтирилиши вақтни талаб қилади. Бугун қуйи тизимдаги ташкилотлар ҳам фуқаро мурожаатига жиддий қараши кераклигини, натижадан қониқмаган мурожаатчи ҳар қандай ҳолатда Виртуал қабулхонага мурожаат қилиши мумкинлигини яхши англайди. Қолаверса, мурожаатнинг мазмунига кўра тўғри йўналтирилиши ҳам муҳим масала. Айнан шу мақсадда ҳам барча давлат органлари ҳам ўзларининг виртуал қабулхоналарини ташкил қилишмоқда.

Қўнғироқларни қайта ишлаш марказининг операторлари иштирокида аҳолининг Виртуал қабулхонага йўллаётган мурожаатларини қабул қилиш сифатини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан юзага келаётган тушунмовчиликлар ва мавжуд бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, бу йўналишда операторлар йўл қўяётган камчилик ва хатолар қайд этилиб, тегишли тавсиялар берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться