Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АКТ ривожланиш ҳолати, истиқболлари ва муаммолар матбуот анжуманида муҳокама қилинди
2017-05-18 | Технологиялар
17 май – «Жаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни» муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқаро пресс клуб билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари учун АКТ ривожланиш ҳолати, истиқболлари ва муаммоларга бағишланган матбуот анжуманини ташкил этди.
Тадбирда соҳанинг ривожланиш ҳолати ва қисқа давр ичидаги режаларга бағишлаб тақдимот қилинди. Матбуот анжуманида соҳадаги натижалар қаторида муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.
Матбуот тадбирида вазирлик ҳамда соҳанинг етакчи муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб бердилар.
Шунингдек, мобил алоқа операторлари раҳбарлари қатнашиб, ОАВ вакиллари томонидан кўтариб чиқилган қатор масалаларга ойдинлик киритдилар.
Шунингдек, «Ўзбектелеком» АК Миллий алоқа оператори фаолияти, режаларига бағишланган саволларга батафсил жавоб берилди.
Эслатиб ўтамиз, матбуот анжумани «Ўзбекистон» Миллий телерадиокомпанияси томонидан жонли равишда эфирга узатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги