Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Microsoft» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув-синфини очди

2017-04-28 | Технологиялар

Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири «Microsoft» корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(ИУТ)да махсус ўқув синфини очди. 

Замонавий ИТ-синфи моноблок компютерлари билан жиҳозланган бўлиб, барча зарур жиҳозлар «Microsoft» корпорацияси томонидан беғараз тақдим этилган ҳамда литсензияга эга дастурий таъминотлар ва ечимлар, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун қўшимча ускуналар билан таъминланган.

Мазкур синфнинг очилиши билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари «Microsoft»нинг дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги ўз билимларини мустаҳкамлашади. Бунда ИТ-синфдан давлат органлари, хусусий компаниялар, кенг аҳоли вакиллари иштирокида турли хилдаги маҳорат мактабларини, тренингларни ва семинарларни ўтказишда фойдаланилади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари вакилларининг иштирокида «Microsoft Education Day» семинари ҳам бўлиб ўтди. Семинар давомида «Microsoft» корпорацияси вакиллари қатнашчиларга таълим муассасалари учун «Microsoft»нинг замонавий ечимлари тўғрисида маълумот бердилар.

Жумладан, «Microsoft»да махсус «Инновацион педагоглар» ҳамжамияти мавжуд бўлиб, у бутун дунёдан минглаб ўқитувчиларни бирлаштиради. Ҳар йили мазкур ўқитувчилар орасидан ўқувчилар учун ўқув жараёнида технологиялардан қизиқарли ва самарали фойдалана оладиганлари «E2 Educators Exchange» конференциясида тўлиқ компания ҳисобидан иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Семинар давомида қайд этилганидек, компания ўзининг «Microsoft Imagine Academy» таълим ресурсини ривожлантирмоқда, унинг ёрдамида иштирокчилар замонавий технологиялар ва дастурлаш тўғрисида билим олишлари мумкин бўлади. Қайд этилдики, сўнгги уч йил давомида «Microsoft» корпорацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига мазкур дастурнинг устунликларидан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться