Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Хотира ва қадрлаш куни» байрами шарафига Xotira.uz сайти ишга туширилди

2017-05-01 | Технологиялар

«Хотира ва қадрлаш куни» байрами арафасида UZINFOCOM Маркази томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари хотирасига бағишланган Xotira.uz сайти ишга туширилди. Xotira.uz сайтида уруш майдонида жанг қилган ватандошларимиз фотосуратлари, уларнинг жасоратлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрами тўғрисидаги янгиликлар ўрин олган.

Илк маротаба бугунги кунда ҳаёт бўлган даҳшатли уруш иштирокчилари ва қаҳрамонлари исмлари ягона ресурсда умумлаштирилган бўлиб, мазкур ресурс ҳар бир уруш фахрийси, мукофот ва жасоратлари тўғрисидаги маълумотлари билан бойитилган.

Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари тўғрисида ахборотга эга бўлган Интернет тармоғи фойдаланувчилари сайтда келтирилган «Жасорат ҳақида ёзиш» хизмати орқали сайт маъмуриятига улар тўғрисидаги маълумотлар ёки фотосуратларни Хотира.уз сайтига жойлаштириш учун юборишлари мумкин. Ушбу хизмат орқали фойдаланувчилар урушда қатнашган қариндош, маҳалладош ёки танишларнинг ҳикоялари билан бўлишишлари мумкин.

Шунингдек, Xotira.uz сайтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган умумхалқ #хотирауз хештегини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камолот» ЁИҲ томонидан бепул тарқатилаётган 9 май ва Ўзбекистон байроғи рамзи туширилган махсус лента ва стикерларнинг тарқатилиш манзиллари рўйхати келтирилган.

Ўз навбатида, Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан UZINFOCOM Марказининг ZiyoNET таълим тармоғи Ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, «Камолот» ЁИҲ кўмагида жорий йилнинг 19 апрелидан 19 майигача Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган бобо ва бувилари, қариндошлари жасоратлари тўғрисидаги энг яхши иншолар танловиўтказилмоқда. Ушбу танлов ёрдамида ёшлар ўз бобо ва бувиларининг урушдаги иштироклари тарихи билан яқиндан танишиб чиқиш ва юртимиз фахрийлари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшиш имкониятига эга бўладилар.

Танлов ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар: смартфон, мобил телефон ва акустик қурилма.

«Ватан», «Жасорат» ва «Қаҳрамон» каби тушунчаларга бефарқ бўлмаган барча хоҳловчиларни Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган бобо ва бувилари, қариндошларининг жасоратларини ёд этган ҳолда, «9 май–Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишланган «Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон» мавзусидаги танловда иштирок этишга таклиф қиламиз!

Ахборот технологиялари барчамизга биргаликда ватандошларимиз жасоратлари тўғрисидаги Хотира китобини яратиш имкониятини бериб, бу қаҳрамонларимиз хотирасини абадийлаштирдаги ноёб ёдгорлик саналади.

Поделиться