Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бутунжаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2017-08-25 | Технологиялар

22 август куни вазирликда Бутунжаҳон банки штаб-квартираси АКТ лойиҳалари катта координатори О.Петров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган “Дигитал CАСА” ҳудудий лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг иштироки истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур лойиҳа денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларга Интернет тармоғини яхшилашга, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг транзит салоҳиятини оширишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, вазирлик томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида Инновация марказида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, юқори малакали ИТ-мутахассислар тайёрлаш, почта соҳасини ривожлантириш каби таклифлар берилди.

Учрашув якунига кўра томонлар Бутунжаҳон банки салоҳиятидан максимал фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться