Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ягона интегратор АКТ соҳаси тараққиётига хизмат қилади

2017-09-05 | Технологиялар

“Электрон ҳукумат” тизими яратилгани мамлакатимизда фуқаролик жамияти янада ривожланишига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири бўлди. Бу тизим давлат ташкилотлари, бизнес ва фуқаролар ўртасидаги муносабатнинг самарали механизми шаклланиши, талаб юқори бўлган янги интерактив давлат хизматларини ишлаб чиқишга замин яратди. Бу давлат ахборот тизимларини қўллаб-қувватлайдиган Ягона интегратор ёрдамида мазкур тизим тараққиётини янги босқичга кўтарди.

“Электрон ҳукумат” тизими идоралараро алоқанинг кўплаб механизмларини такомиллаштириш, давлат муассасалари ва компаниялар фаолиятида электрон ҳужжат алмашиш кўламини кенгайтириш, ахборот тизимларининг янги ихтисослаштирилган мажмуаларини жорий қилиш каби қатор муҳим босқичлардан ўтди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 августдаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу жараённи тартибга солишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳужжатга биноан АКТ соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимида салмоқли ўзгаришлар амалга оширилган. Хусусан, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази базасида давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор ташкил этилган. 

Янги ташкилот зиммасига ахборот тизимлари, “Электрон ҳукумат” тизимидаги захира ҳамда дастурий таъминот маҳсулотлари, иқтисодиёт соҳасидаги ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, уларнинг жорий қилиниши ва интеграциясини таъминлаш, шунингдек, тегишли лойиҳавий ва техник ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси юклатилган. Айни пайтда давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор аҳоли ҳамда бизнесга тақдим этилаётган давлат электрон хизматлари сифатини такомиллаштириш, маҳаллий АКТ бозори ва “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга татбиқ этишга маҳаллий корхона ва ташкилотларни жалб қилиш йўли билан дастурий маҳсулотлар тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш билан ҳам шуғулланади. У, шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими, ахборот тизимлари, давлат ташкилотларининг захира ва дастурий таъминот маҳсулотлари, корхона ва ташкилотлар инфратузилмасининг технологик хавфсизлигини таъминлайди. Ягона интегратор идоралараро электрон мулоқотнинг ахборот тизими ва тармоқларини жорий этиш, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг Ягона миллий ахборот тизими фаолияти доирасида ахборот алмашиш имконини беради. 

Юқори технологик хизматлар ва маҳсулотлар кўламини халқаро талабларга мос равишда кенгайтириш орқали маҳаллий АКТ бозори ва дастурий маҳсулотлар тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор зиммасидаги энг муҳим вазифалардан биридир. Бу нафақат янги маҳаллий юқори технологик маҳсулотлар, балки янги иш ўринлари яратиш имкониятини ҳам беради. 

Ягона интеграторга тегишли лицензия ҳамда рухсат этиш характерига эга ҳужжатларсиз телекоммуникация соҳасида фаолият юритиш ва ўқув курслари ташкил этиш ваколати берилган. Шунингдек, Ягона интегратор лойиҳавий ва техник ҳужжатларни тайёрлаш бўйича пудрат ва субпудрат ишларини амалга ошириш бўйича хўжалик субъектлари билан шартнома тузиш, ахборот тизимлари, захираси ҳамда дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига ҳам эга. 

Шу тарзда давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор “Электрон ҳукумат” тизимининг янада тараққий этиши, давлат ташкилотлари томонидан аҳоли ҳамда бизнесга тақдим этилаётган интерактив хизматлар сифатини ошириш, маҳаллий дастурий таъминот саноати ривожланишига хизмат қилади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться