Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда радиоалоқа технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда
2017-09-13 | Технологиялар
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида хабар берилишича, Самарқанд шаҳрида бошланган Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш бўйича, шунингдек, Радиоалоқа ассамблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳлар йиғишилиши 15 сентябрга қадар давом этади.
Тадбирда Озарбойжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ҳамда юртимиздан, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижроя қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, Халқаро радиоҳаваскорлар кенгаши, ГСМ (Глобал Сйстем фор Мобиле Cоммуниcатионс) мобил алоқа ассоциацияси ҳамда бошқа муассасаларнинг 80 дан зиёд мутахассислари иштирок этмоқда.
Манба: ЎзА