Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирлик ҳамда Microsoft ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2017-09-21 | Технологиялар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШ га ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ифодаланган ҳужжат Ўзбекистон ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири бўлган Microsoft билан алоқаларни янги босқичга кўтаради.
Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва "булутли" технологияларда, шунингдек мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда "салмоқли маълумот" (big data) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, "интернет буюмлари" учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди.
Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, Microsoft компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан "булутли" ва мобил технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва "булутли" ва мобил бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек ИТ-кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди,
Microsoft компанияси хусусида
1975 йилда асос солинган Microsoft корпорацияси дастурий таъминот ишлаб чиқариш, инсонларнинг салоҳиятларини намойиш этишга хизмат қиладиган инновацион хизмат ва ечимларни ишлаб чиқаришда жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компания 190 давлатда фаолият олиб боради. Унинг маҳсулотларини аксарият персонал компютерлар қўллаб-қувватлайди ва жаҳоннинг 45 тилига таржима қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги