Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ўзбекистонда илк бор экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилди

22.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт Институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 октябрь куни InnoWeek халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида юртимизда илк бора Тошкент шаҳрида 2 та энг сўнгги авлод VPPS 2010 экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилгани муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги ходимларининг ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги малакасини ошириш

17.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш учун IT-технологияларни жадал ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг 9 нафар ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида таълим олишини ташкил қилди.

UZCARD POS-терминалларни назорат қилиш бўйича янги платформани жорий этади

17.10.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) POS-терминалларни бошқариш ва мониторинг қилиш учун техник ишланмалар ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган "ASHBURN International" компанияси ўртасида узоқ муддатли қўшма битим имзоланди.

Вазир “Veon Group”​ бош амалий директори Шелль Мортен Йонсен билан учрашди

11.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов “Veon Group”​ компаниясининг бош амалий директори Шелль Мортен Йонсен билан учрашди.

АКТ вазирлигида Кореянинг Инҳа университети вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

10.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йил 9 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Инҳа университети вице-президенти Хиук Вон хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда фуқароларга бепул маслаҳат берувчи веб-портал яратилади

08.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда турли соҳалар (тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳимоя ва б.ш) бўйича бепул маслаҳат берадиган “Advice.uz” ягона маълумотлар порталини яратиш ишлари бошланди.

Ҳиндистон билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

04.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан бир қатор шартномаларни имзолади. Хусусан, технопаркларни ривожлантириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни ривожлантириш, тинчлик мақсадларида космик тадқиқотлар ва бошқалар каби қатор шартномалар имзоланди.

Белоруссиялик меҳмонлар Намангандаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

21.09.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Белорусь Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Игорь Тушинский бошчилигидаги делегация Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг тажрибасини ўрганиш учун ташриф буюрди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш ишлари таҳлил қилинди

19.09.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимидаги ишларни таҳлил қилиш, соҳани жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистонга Беларусь делегациясининг ташрифи тўғрисида

18.09.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Беларусь Республикаси адлия вазири Олег Слижевский бошчилигидаги делегация келади.

АКТ вазирлиги “Digital CASA”​ дастури доирасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича семинарда иштирок этмоқда

29.08.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва “Ўзбектелеком” АК вакиллари “Digital CASA”​ дастури доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Жаҳон банки» ҳамда Қирғизистон Республикаси Ахборот технологиялари ва алоқалари давлат қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган минтақавий семинарда иштирок этишмоқда.

Вазирликда “Ajlan & Bros.”​ компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

17.08.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 16 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков “Ajlan & Bros.”​ компанияси гуруҳи раисининг ўринбосари, шайх Моҳаммед Абдулазиз Ал-Ажлан (Саудия Арабистони) билан учрашди.

Ўзбекистонда янги кўп мақсадли булутли платформа пайдо бўлиши мумкин

09.08.2018ТехнологияларМанба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Жорий йилнинг 24 июлида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида “Middleware” (АҚШ) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТEОCО билан навбатдаги учрашув

19.07.2018ТехнологияларМанба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Жорий йилнинг 18 июлида “Электрон ҳукумат“ тизимини ривожлантириш марказида “TEOCO”​ Америка компанияси вакили жаноб Алекс Палатник билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

MITC, “ATLAS International AG” hamda “Jenoptik Robot GmbH”​: “хавфсиз шаҳар“ қуриш йўлидаги ҳамкорлик

09.08.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида “ATLAS International AG”​ ҳамда “Jenoptik Robot GmbH”​ компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонхоналар учун мижозларни рўйхатга олувчи автоматлаштирилган дастурий таъминот

08.08.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастур меҳмонхоналарга ташриф буюрувчи мижозларни рўйхатга олиш учун мўлжалланган. Дастур ёрдамида меҳмонхонада истиқомат қилиш учун келган мижозларга меҳмонхонада жорий вақтда бўш бўлган хоналарни кўрсатиш ва улар танлаган хонага уларни паспорт маълумотлари асосида қайд этиб бориш каби амалларни бажариш мумкин. Дастурни исталган меҳмонхонанинг мижозлар билан ишлаш бўлимига тадбиқ этиш мумкин. Дастурий модулдан маълумотларни ўчириш, қайта ёзиш методикаси яратилган ва у жуда содда кўринишда ифодаланган. Дастурий модул юкланувчи эмас ҳамда компютер хотирасидан катта ресурс талаб этмайди.