Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирликда “Ajlan & Bros.” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
2018-08-17 | Технологиялар
2018 йилнинг 16 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков “Ajlan & Bros.” компанияси гуруҳи раисининг ўринбосари, шайх Моҳаммед Абдулазиз Ал-Ажлан (Саудия Арабистони) билан учрашди.
Учрашувда томонлар электрон тижорат, “электрон тўлов“лар, рақамли савдо платформалари учун “ақлли тизим“ ҳамда бошқа йўналишларни ривожлантириш учун сармоявий ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Саудиялик тадбиркор “Ajlan & Bros.” компанияси ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда катта салоҳият кўраётганини таъкидлади.
Музокаралар натижасида ҳар икки томон 2018 йилнинг сентябридан бошлаб инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янги йўналишларда давом эттириш, ҳамкорлик юзасидан тегишли ҳужжатларни имзолашга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги