Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
MITC, “ATLAS International AG” hamda “Jenoptik Robot GmbH”: “хавфсиз шаҳар“ қуриш йўлидаги ҳамкорлик
2018-08-09 | Технологиялар
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида “ATLAS International AG” ҳамда “Jenoptik Robot GmbH” компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда юртимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи замонавий тизимларни жорий қилишга йўналтирилувчи инвестицион лойиҳани амалга ошириш муҳокама қилинди.
Жумладан, “ATLAS International AG” компанияси вакили Артур Конрад Ўзбекистон томонини халқаро стандартлар асосида йўл ҳаракати қоидаларини автоматик қайд этувчи фото- ҳамда видеоаниқлаш тизимларини ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш бўйича маълумот берди.
Хусусан, мутахассис компаниялар “Хавфсиз шаҳар“ дастурий комплекси доирасида ишлаб чиқариш кўзда тутилган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимларини яратишга сармоя киритишга розилигини маълум қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги