Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Истеъмол секторида нархларни рўйхатга олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва амалиётга жорий этиш

01.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2019 йилнинг 28 январь куни Давлат статистика қўмитасининг мутахассислари томонидан Наманган вилояти туман (шаҳар) статистика бўлимлари ходимлари учун Истеъмол нархлари кузатувини ташкил этиш ҳамда индексларини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача истеъмол нархларини халқаро стандартларга мос равишда ҳисоблаш ва ушбу жараёнларда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига STPIнинг АТ-парклари маслаҳатчиси ташриф буюрди

31.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

28 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамиятининг (STPI) АТ-парклар бўйича маслаҳатчиси жаноб Ж.Партасарати ташриф буюрди.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича махсус ўқув курси ташкил этилди

30.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

29 январь куни Тошкентда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси филиалларининг тижорат директорлари ва техник раҳбарлари учун телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, янги хизматларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича бир ҳафталик махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.

“RoboCraft” курслари ташкил этилди

30.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 29 январида “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида “RoboCraft” махсус курсларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги Int Tech корхонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилган махсус курс имкониятлари борасида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳрида Технопарк яратиш мақсадида ҳиндистонлик экспертни жалб қилмоқда

29.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

28 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳиндистонлик эксперт Ж.Партасарати билан учрашув бўлиб ўтди. У Тошкент шаҳрида Технопарк яратиш бўйича маслаҳатчи сифатида ҳамда унинг бошқарувида консултатив ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга жалб қилинган.

“Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси имкониятлари намойиш этилди

29.01.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ўтказилган учрашув “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокамасига бағишланди. 

Гемодиализ бўлими фойдаланишга топширилди

25.01.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг гемодиализ бўлими фойдаланишга топширилди. 

Божхона постида инспекцион кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди

25.01.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Бекобод“ темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини рентген-сканер қилиш қурилмасига эга инспекцион кўрик мажмуаси ишга туширилди. 

2018 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси корхоналари 9744,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатди

24.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кўрсатилган хизматларнинг ҳажми 9744,1 млрд. сўмга ($ 1,16 млрд.га яқин) тенг бўлди. Телекоммуникация хизматларининг улуши эса 84,5 % ни ташкил этди.

Миниатюралар энциклопедияси кўринишида “Зулфияхоним қизлари“ дастури ишлаб чиқилди

22.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ушбу дастур ўзбек тилида 12 - 18 ёшли қизлар учун миниатюралар энциклопедияси кўринишида ишлаб чиқилган ва турли тўгаракларда, масалан “Ораста қизлар“да қўлланилиши мумкин. 

Тошкент метрополитенининг бекатларида Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилмоқда

21.01.2019ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Пойтахт аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилди. Тошкент метрополитенининг бекатларида Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатлари Wi-Fi тармоғига уланган. Мазкур бекатларда 20 дан ортиқ Wi-Fi қурилмалари ўрнатилган.

Скрининг текширувлари туманларда ҳам ўтказилади

21.01.2019Соғлиқни сақлашМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Илгари вилоят туманларининг ҳомиладор аёллари скрининг текширув учун Самарқанд шаҳрига келишга мажбур эди.

Бухорода темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

21.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Божхона органларида иш самарадорлигини ошириш ва иш жараёнида инсон омилини имкон қадар камайтириш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида божхона кўрик жараёни учун сарфланадиган вақтнинг нафақат камайишига эришиляпти, шу билан биргаликда турли божхона қоидабузарликларини аниқлаш борасида ҳам катта ютуқларга эришилмоқда.

Startup Mix конференцияси: илмий акселератордан халқаро технологик танловгача

21.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида жорий йилнинг 19 январь куни Startup Mix #40 конференциясининг биринчи куни бўлиб ўтди.

Тошкентдаги Инҳа университетида “Startup Mix”​ бизнес-анжумани бўлиб ўтди

21.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Startup Mix”​ стартап ва инновациялар бўйича энг нуфузли бизнес-анжуман бўлиб ўтди.

Кибержиноятчилик йирик глобал хавфга айланиб бормоқда

21.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Айни вақтда ахборот чегара билмас кучга айланиб, у бутун дунё аҳолисини бошқармоқда десак муболаға бўлмайди. Энг йирик глобал маконга айланган интернет нафақат шахсга, балки жамият ва давлат хавфсизлигига дахл қилувчи қуролга ҳам айланиб бормоқда.