Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари информатика бўйича халқаро олимпиадада фахрли ўринни қўлга киритди

27.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Россия Федерациясининг Тверь шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши таркибига кирувчи давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида V халқаро олимпиаданинг информатика фани бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда илк инновацион QR кодли шеърий тўплам нашр этилди

25.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъатга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда китобхонликни кенг ва мақсадли тарғиб қилиш, ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашнинг инновацион усулларини жорий этмоқда.

Буюк Британия билан IT-соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади

25.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 18-22 март кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб, бир қатор ташкилотлар ва АТ-компаниялари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон ва Корея АКТ соҳасида ҳамкорликни давом эттиради ​

20.03.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Жанубий кореялик мутахассислар Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда, янги электрон давлат хизматларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Корея форумида шу ҳақида сўз борди. 

GMP талабларига жавоб берадиган илмий-технологик марказ ишга туширилди

19.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтида 3 та модулдан иборат “GMP талаблари бўйича дори воситалари субстанцияларни ишлаб чиқариш технологияларини синаш илмий-технологик маркази” жорий йилнинг 18 март куни очилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдуваҳидов, ЎзР ФА президенти Бехзод Юлдашев, ЎзР Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, шунингдек, академиклар, етакчи олимлар ва мутахассислар, хорижий ҳамкорлар иштирок этишди.

АКТ вазири Навоийда ёш мутахассислар билан мулоқот қилди

12.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазири Ш. Садиков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, соҳа корхона ва ташкилотлари фаолиятини ўрганмоқда. Ишчи гуруҳ Бешработ туманлараро почта алоқаси ва Навбаҳор телекоммуникациялар боғламаларида, шунингдек, Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасидаги “TELECOM INNOVATIONS​” ҳамда “TELECOM DEVICES PRO​” қўшма корхоналарида бўлди.

ХТВ ва Microsoft ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқди

11.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Microsoft корпорацияси делегацияси билан музокара ўтказди.

DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan 100 нафар қизлар учун янги технологиялар дунёсини очди

06.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли ёшдаги 100 нафар қизлар иқтидорини оширишга ва технология соҳасига жалб этишга йўналтирилган DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастурида иштирок этди.

Навбатдаги Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш Маркази ташкил этилди

06.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

5 мартда Интеллектуал мулк агентлиги ва “IP-CENTER​” ўқув маркази вакиллари билан Тошкент кимё-технология институти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.

​Пойтахтда “Смарт туризм” ривожланмоқда

05.03.2019ТуризмМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

​Сайёҳлар ўзига керакли маълумотни олишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, смартфонлардан фойдаланади.

Ўзбекистон-Татаристон – ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар тармоқлари ривожи

05.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қозон (Татаристон) шаҳрига ташрифи амалга оширилди.

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети профессорлари иштирокида курс ташкил этилди

05.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети билан имзоланган шартнома асосида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ ICM K107 кредит мобиллик дастури ёрдамида талабалар учун қисқа курс ташкил этилди.

Жиззах давлат педагогика институтида SMART аудитория ташкил этилди

04.03.2019Таълим Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика институтида SMART аудитория ташкил этилди.

Томчилатиб суғориш бўйича жиззахликлар тажрибаси

04.03.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Жиззах вилоятида ўтган йили 495 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилгани натижасида 1 миллион 247 минг метр куб сувни иқтисод қилишга эришилди. 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастури ўз ишини бошлади

04.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йил 2 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 12-14 ёшдаги (кичик гуруҳ) ҳамда 15-17 ёшдаги (катта гуруҳ) қизларни IT-технологиялар соҳасига жалб этиш ва уларнинг салоҳиятини оширишга мўлжалланган DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастури ўз ишини бошлади.

“Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати

28.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

27 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари, ТАТУ ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

27.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йил 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУда “ROBO CODERS 2019” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди

25.02.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

24 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмагида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Centre” Инновация маркази дирекцияси ташаббуси билан ташкил этилган “ROBO CODERS 2019” Республика танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини электрон бошқариш тизими яратилди

22.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастур олий таълим муассасалари рейтингини таълим сифати индикаторлари (илмий фаолият, ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, моддий-техник таъминот, АКТ ни қўллаш ва бошқалар) асосида мониторинг қилиш учун мўлжалланган.

Робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақаси эълон қилинади!

22.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақасини эълон қилади.