Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Инновацион технологиялар - музейлар фаолиятида

17.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Республикамиз музейларида инновацион технологиялардан фойдаланиб маркетинг ва тарғибот ишларини жадаллаштириш борасида топшириқлар берилган. Бу борада “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси «Қадим Хоразм тарихи» бўлимида smart технологиялари, яъни аудиогидларнинг тизими ишга туширилди.

ROBOCRAFT – янги лойиҳа

16.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Пойтахтимиздаги “Баркамол авлод” республика болалар экология ва ўлкашунослик марказида болаларга робот ва дастурларни ишлаб чиқишни ўрганиш имконини берувчи RoboCraft курслари очилмоқда. 

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Германия билан ҳамкорлик кенгаймоқда

15.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 14 январь куни Ўзбек-Герман бизнес форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков томонидан бир қатор учрашувлар ўтказилди ва германиялик ҳамкорлар билан инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида келишувлар имзоланди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технопарки ташкил этилмоқда

14.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ва юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш мақсадида Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи консултантларини жалб қилган ҳолда, Тошкентда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технопарки ташкил этилмоқда.

“CTF.UZ”​ танлови натижалари эълон қилинди

11.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

9 январь куни "ZO‘R TV"​ телеканали студиясида ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ”​ очиқ турдаги танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари С. Бабаходжайев ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директори Н. Хасановлар иштирок этишди.

Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади

10.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Ўзавтотранс” агентлиги биргаликда халқаро мултимодал транспорт-логистика марказининг электрон платформасини яратиш тўғрисидаги лойиҳани ишлаб чиқиш борасида қарор қабул қилди.

Тошкентда Амити Университети ташкил этилади

09.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Амити Университети (Ҳиндистон)нинг филиали очилади. Бу ҳақда тегишли қарор 7 январда қабул қилинди.

Тошкентда ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ”​ – очиқ турдаги мусобақа бўлиб ўтмоқда

07.01.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 4-9 январь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ” (Capture the Flag)​ очиқ турдаги танловининг ярим финал ва финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг давлат бошқаруви ва фуқароларга маслаҳат бериш соҳасидаги тажрибасини ўрганди

12.12.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Олдин хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 30 ноябридан 7 декабрига қадар амалий ташиф билан Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлдилар. 

Давлат хизматлари агентлиги бир ёшда. Кўрсатилаётган хизматлардан аҳоли розими?

12.12.2018ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Ушбу улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига эртага роппа-роса бир йил тўлади.

Open Data Challenge-2018 танлови якунланди

10.12.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йил 7 декабрь куни «Open Data Challenge-2018» танлови ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги Инҳа университетида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими доирасида Инҳа университети ректори М. Жалолов ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори З.Рахматуллаев сўзга чиқдилар. 

Тошкентда анъанавий «Open Data Challenge 2018​» танлови бўлиб ўтмоқда

03.12.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, иловалар ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги «Open Data Challenge 2018» (Хакатон) танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Телекоммуникация тармоқларини модернизациялаш орқали миллий иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади

29.11.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT​-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади. 

GDG-Tashkent DevFest​ биринчи дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтди

27.11.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йил 24 ноябрда Инҳа университетида биринчи халқаро GDG-Tashkent DevFest​ дастурчилар фестивали бўлиб ўтди.

Дастурлаш бўйича “TUIT OPEN 2018”​ мусобақаси якунланди

27.11.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 24-25 ноябрь кунлари “TUIT OPEN 2018”​ дастурлаш бўйича мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида болаларни мактабга онлайн қабул қилиш пилот лойиҳаси амалга оширилади

26.11.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда давлат хизматларини сифатини ва шаффофлигини ошириш мақсадида болаларни мактабга қабул қилиш жараёнини рақамли трансформацияси лойиҳасини амалга оширишни бошлади.